Для подтверждения авторства введите
e-mail, указанный при добавлении материала.
На этот адрес электронной почты будет отправлена ссылка для редактирования

конспект урока ПЕДАГОГ ПОРТФОЛИОСИ – ТАЪЛИМДАГИ ИННОВАЦИЯЛАРДАН БИРИ

ПЕДАГОГ ПОРТФОЛИОСИ –

ТАЪЛИМДАГИ ИННОВАЦИЯЛАРДАН БИРИ

 

Қориева Насиба

Бошланғич синф ўқитувчиси,

 Тошкент ш, Ўзбекистон Республикаси

 

    Замонавий педагогнинг фаолият кўлами шу қадар кенг бўлиб, унинг барча фаолияти натижаларини бир ҳужжатга, бир папкага тўплаш қийин. Бу ҳолда педагог портфолиосини яратиш зарурати туғилади.    Пртфолио воситасида ўқитувчининг барча фаолият натижаларини тўлалигича ёритиб бериш мумкин.

    Портфолио сўзи итальянча сўз бўлиб, “ҳужжатлардан иборат папка, портфель” маъносини билдиради.

      Таълимда портфолиодан фойдаланиш ғояси ўтган асрнинг 80-йилларида АҚШнинг қатор педагогик олийгоҳларида Жанубий Каролина штатида (Т.М.Кьюз, Р.Л.Джонсон, С.А. Манро), Орегон штатида (В.Спандел, Р.Килхан), Массачусетс штатида (С.М.Глезер, С.Б.Браун) илгари сурилган эди. Кейинчалик бу ғоялар Европа ва Япония, Россияда ҳам тарқала бошлади.

        Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳам педагогнинг электрон портфолиосининг яратилиши кенг оммалашмоқда, амалиётга татбиқ этилмоқда.

         Педагог портфолиоси – бу унинг касбий маҳоратини намойиш этувчи материал мажмуи бўлиб, педагогнинг касбий тайёргарлик даражаси ҳамда ўқув ва дарсдан ташқари фаолиятидаги фаоллик даражасини кўрсатади. Бундан ташқари, портфолиода ўқитувчининг индивидуал ютуқлари, турли лойиҳалардаги иштироки, ўқувчиларинг танловлар, мусобақалардаги муваффақиятлари қайд этиб борилади.

      Портфолионинг асосий вазифаси − педагогнинг касбий компетентлигини баҳолаш учун унинг амалий фаолиятидаги энг муҳим натижаларни намойиш этишдан иборат.

       Портфолио педагогга ўз фаолиятини таҳлил қилиш, умумлаштириш, тизимлаштириш, ўз имкониятларини объектив баҳолаш, келгуси касбий фаолиятини режалаштириш имконини беради.

И.Р.Калмыкованинг таърифига кўра, педагог портфолиоси – бу унинг касбий фаолиятда масалаларни ҳал этиш, стратегияни танлаш ва уни амалга ошириш малакаларини акс эттирувчи ва ўқитувчининг касбий маҳоратини баҳолаш учун танланган материаллар мажмуидир[1].

     Кўпгина муаллифлар электрон портфолиони педагогнинг компьютерда шакллантирилган ҳужжатлар тўплами деб таъриф беришади. Масалан, В.А.Красильник и В.В.Запорожколарнинг таърифига кўра, педагогнинг электрон портфолиоси (е-портфолио) − ахборот-таълимий ресурсларни, меъёрий ҳужжатларни, ўқитувчининг педагогик тажрибаси ва эришган ютуқларини, ўқувчиларининг ижодий ишларини акс эттирувчи мураккаб дастурий-методик комплексдир [2].

Таълим амалиётида педагог портфолиосининг 4 туридан фойдаланилади:

  • Муваффақиятлар портфолиоси;
  • Мавзуга оид портфолио;
  • Тақдимот портфолиоси;
  • Комплекс портфолио.

   Муваффақиятлар портфолиосини яратишда асосан ўқитувчи фаолиятидаги эришилган ютуқларга эътибор қаратилади, мавзуга оид портфолиода - танланган мавзуга, масалан, ижодий ишлар ёки тадқиқот ишларига оид материалларга эътибор қаратилади. Тақдимот портфолиоси - янги иш жойга қабул қилинишдан олдин раҳбарият билан суҳбат, ўзини таништириш учун тайёрланадиган портфолиодир.  Комплекс портфолио- юқоридаги барча турдаги портфолиоларни ўз ичига олиб, ўқитувчи фаолиятини комплекс равишда ёритиб беришга мўлжалланган портфолио туридир.

   Педагог портфолиоси ўқитувчининг касбий фаолият натижаларини намойиш этиш шакли бўлиб, ўқитувчига ўз-ўзини таҳлил қилиш имконияти, ташкилотчилик ва мақсад сари интилишининг кўрсаткичи, қимматли ишланмалар, илғор ғоялар билан алмашиш манзили, ўз имкониятларини объектив баҳолаш кўзгуси ҳисобланади. Шунингдек, ўз фаолиятини умумлаштириш, тизимлаштириш майдони, келгуси касбий фаолиятини режалаштириш муҳитидир.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Калмыкова И.Р. Портфолио как средство самоорганизации и саморазвития личности // "Образование в современной школе", 2006, №5, с.14.
  2. Красильникова В.А., Запорожко В.В. Использование электронного портфеля при подготовке будущего учителя информатики // "Информатика и образование", 2007, № 12, с.99
Раздел: Конспекты уроков по биологии для 5 класса
Скачивая материал, я соглашаюсь с условиями публичной оферты.
  Скачать конспект урока (18.14 kB)

 Подпишитесь на рассылку «Секреты презентаций».
Получите книгу «Я онлайн: веб-сервисы для дома и работы» бесплатно!

Автор:
42-умумтаълим мактаби, Зангиота тумани
Размер файлов: 18.14 kB
Дата публикации: 22.07.2021
© При использовании материала ссылка на автора и сайт обязательна!
  Получить выходные данные
  Внести правки в свой материал

 Выходные данные (библиографическая ссылка):

Кориева Н. . ПЕДАГОГ ПОРТФОЛИОСИ – ТАЪЛИМДАГИ ИННОВАЦИЯЛАРДАН БИРИ // Международный каталог для учителей, преподавателей и студентов «Конспекты уроков» // URL: https://xn----dtbhtbbrhebfpirq0k.xn--p1ai/bio/5-klass/file/96668-pedagog-portfoliosi-talimdagi-innovatsiyalardan-biri (дата обращения: 30.07.2021)
  Скачать сертификат о публикации— как получить такой сертификат
  Заказать рецензию на публикацию