Для подтверждения авторства введите
e-mail, указанный при добавлении материала.
На этот адрес электронной почты будет отправлена ссылка для редактирования

статья ЭРИТРОЦИТЛАР МОРФОЛОГИЯСИ

Включает методическую разработку

ЭРИТРОЦИТЛАР МОРФОЛОГИЯСИ

Якубова Дилфуза Мардоновна, СамДТУ асистенти,

Шовқиева Шаҳноза Комилжон қизи, СамДТУ талабаси

Ўзбекистон Республикаси

 

Аннотация: мақола эритроцитлар морфологиясига бағишланган бўлиб, унда эритроцитларни сифатий аниқлаш усуллари ёритилган.

Эритроцит диаметри 6–8 мкм, юмалоқ ёки овал шаклдаги, 2 томонлама букилган хужайра — дискоцит — бўлиб, Романовский усули билан бўялганда пушти рангга бўялади. Эритроцитлар ҳажми — 90 мкм3, юзаси -140 мкм2, қалинлиги -2,4 мкм (минимал - 1 мкм). Эритроцит плазмолемма ва стромадан иборат. Плазмолемма қатор дори моддаларга, асосан газларга нисбатан танлаб ўтказувчан, бундан ташқари турли хил антигенлар тутади. Стромада хам қон антигенлари мавжуд, бу маълум даражада қон гуруҳини белгилайди. Бундан ташқари, эритроцитлар стромасида кислороднинг бирикишини ва тўқималарга етказилишини таъминловчи нафас пигменти гемоглобин жойлашган. Эитроцитларнинг қуруқ қисми 95 % га яқин гемоглобиндан ва атиги 5 % бошқа моддалардан иборат, яъни ногемоглобин оқсил ва липидлар.

Эритроцитлар организмнинг кислота-ишқор мувозанатини бошқаришда, антитела ва токсинлар адсорбциясида, қон ивиш жараёнларида, ҳамда қатор ферментатив жараёнларда фаол иштирок этади [1].

Эритроцитлар ўпкалардан тўқималарга кислородни ва тўқималардан ўпкаларга карбонат ангидрид газини етказиб беради. Булар катталиги 7 – 8 микрон келадиган, текис юзага эга, юмалоқ шаклли майда таначалардир. Улар ботиқ диск шаклида бўлиши мумкин, ядроси ва доналари бўлмайди. Эритроцитларни санаш сифат кўрсаткичларига алоқадор умумий миқдорий маълумотни беради ва ундан камқонликка шубҳа туғилганида текшириб кўриш учун фойдаланиш мумкин [2].

Эритроцитларни сифатий аниқлаш

Эритроцитлар миқдорини ҳисоблашнинг қуйидаги усуллари мавжуд: Эритроцитларни ҳисоблашни камерали усули. Қон хужайраларини ҳисоблаш учун кўплаб камералар таклиф қилинган (Бюркер, Горяев, Том, Нейбауэр камералари ва х.к.). Иш шароитида кўпроқ, Горяев сеткаси қўлланилади;

  • фотометрик усуллар (асбоблар ёрдамида: эритрогемометр ва электрофотоколориметр). Бу асбобларнинг ишлаш принципи эритроцитлар сонини, эритроцитлардан фотоэлемент ёрдамида ўтган ёруғликни хисоблашга асосланган;
  • ҳисоблашнинг электрон-автоматик усуллари. Ишлаш принципи тор капиллярлардан электрик занжир қаршилиги ўтганда, қон хужайраларининг ўзгаришига асосланган. Бу электромагнит ҳисоблагич ёрдамида қайд қилинади.

Ҳар бир хужайра осциллоскопик экранда қўринади ва автоматик хисоблагич ёрдамида регистрация қилинади.

Клиникада асосан эритроцитларни камерали ва фотометрик усул ёрдамида ҳисоблаш қўлланилади.

Эритроцитларни Горяев камераси ёрдамида хисоблаш

Горяев ҳисоблаш камераси 225 та катта квадратлардан ташкил топган. Бу квадратларнинг бир қисми 16 та кичик квадратларга ажратилган. Кичик квадратлар томон 1/20 мм га тенг, юзаси — 1/400 мм2, камера баландлиги — 1/10 мм, шунинг учун бу квадрат устидаги майдон хажми — 1/4000 мм3.

Ҳозирги кунда шаклли элементларни хисоблаш учун янада енгилроқ, оддий, қон олишнинг пробирка усули кенг тарқалган:

  • тоза қуруқ пробиркаларга олдиндан эритроцитларни ажратувчи суюқлик — 4 мл 2% ли натрий хлор эритмаси қуйилади;
  • қон Сали гемометрининг капилляр пипеткасига, 20 мклдан сал юқорироқ белгигача олинади, кейин, капилляр учи қуруқ пахта билан артилиб, белгигача олиб борилади;
  • қонни пуфлаб пробирка тубига туширилади; пипеткани суюқликнинг юқори қатламида яхшилаб ювилади. Пробиркадаги аралашма аралаштирилади. 20 мкл қонга 4 мл NaCl эритмаси қўшилганда, 200 марта аралаштирилади, бу эритроцитларни хисоблаш учун муҳим;
  • энди эритроцитларни ҳисоблаш Горяевнинг ҳисоблаш камерасида олиб борилади. Тоза ва қуруқ қоплагич ойнани, камерага, улар тегишган жойда ранг-баранг халқалар хосил бўладиган қилиб жойлаштирилади;
  • камерани тўлдиришдан олдин пробиркадаги аралашма бир неча мартта аралаштирилади, кейин юмалоқ шиша таёқча охири билан, пробиркани эгилтириб, қон томчиси олинади ва камеранинг силлиқланган ойнаси четига қўйилади. Агар камерани тўлиқ тўлиши учун бир томчи қон камлик қилса, бошқа томчи билан тўлдирилади;
  • камера тўлдирилгандан сўнг шаклли элементлар чўкиши учун 1–2 минут га қолдирилади, кейин микроскоп остига қўйилади;
  • шаклли элементлар микроскопни кичик катталаштиргичида хисобланади
  • эритроцитлар 80 та кичик квадратларда хисобланади, бу диагонал жойлашган 5 та катта квадратга тўғри келади.
  • қоида бўйича, кичик квадрат ичидаги, унинг юқори ва чап чегараларида ётувчи эритроцитлар хисоблашга яроқли хисобланади.

Эритроцитлар сонини 80 та кичик квадратларда санаб, формула бўйича 1 мм3 қондаги ва 1 литр қондаги эритроцитлар ҳисобланади.

Эритроцитлар сонини фотометрик усулда ҳисоблаш

  • гемометр Сали капилляр пипеткасига олинган 20 мкл қонга, 9 мл 3% ли NaCl эритмаси қўшилади;
  • аралаштирилади ва 3 мм қалинликдаги кюветга қуйилади;
  • ўлчаш кюветдаги қуюн харакатлари тўхтаганидан сўнг, эритроцитлар чўкиши бошланмасдан, кювет тўлганидан 50–60 сек кейин бошланади;
  • тўлқин узунлиги 750 нм да, экстинкцион коэффициент (Е) ўлчанади, назорат сифатида 3% ли NaCl эритмасидан фойдаланилади;
  • эритроцитлар сони мослашиш эгрилигига асосланиб тузилган, махсус жадвал ёрдамида ҳисобланилади (камерали усул билан таққосланади).

Усул қийин эмас ва серияли иш учун қулай, лекин унинг камчилиги натижа фақатгина эритроцитларнинг миқдорига эмас, балки уларнинг ўлчами ва гемоглобин концентрациясига боғлиқ.

Эритроцитларнинг миқдорий таркиби

норма: эркакларда — 4,0–5,0 х1012/л,  аёлларда — 3,7–4,7 х1012/л.

Эритроцитлар миқдорининг камайиши (олигоцитемия = эритропения) характерли:

анемиялар (темир танқислик, гемолитик, гипопластик, В12 танқислик).

Анемик ҳолатларда эритроцитлар сони максимал 0,8–0,6 х 1012/л гача пасайиши мумкин;

  • ўткир қон йўқотишлар;
  • сурункали яллиғланиш жараёнлари;
  • гипергидратация;
  • баъзи дори воситаларини қабул қилганда (цитостатик, антибиотик, аналь гетик, сульфаниламидлар);
  • ҳомиладорликнинг охирги ойлари;
  • дуккакли ўсимликлар, алкогол қабул қилганда.

Эритроцитлар сонининг ортиши (полицитемия = эритремия) бирламчи:

эритропоэз зарарланиши; қон касалликлари; ёки иккиламчи бўлиши мумкин:

  • гипоксия билан чақирилган, реактив эритроцитозлар (бронх-ўпка патологиясида вентиляцион етишмовчилик, туғма ва орттирилган юрак нуқсонлари, баланд жойда бўлганда);
  • эритропоэтиннинг ишлаб чиқарилиши ортиши билан чақирилган эритроцитозлар (буйраклар гидронефроз ва поликистози, буйрак ва жигар хосилалари);
  • организмда стероидлар юқорилиги билан боғлиқ эритроцитозлар (Кушинг синдроми ва касаллиги, феохромоцитома, гиперальдостеронизм, стероидлар билан даволанганда);
  • дегидратациядаги нисбий эритроцитозлар (ўткир захарланишлар, ацидозлар, куйиш, диарея, диуретиклар қабул қилганда).

Қизил қон таначаларини морфологик текшириш, уларнинг умумий сонини ва гемоглабинни текшириш билан бирга қимматли усул хисобланади.

Бу эритроцитлардаги патологик ўзгаришларни, диагностик ва прогностик аниқлашга имкон беради.

Хулоса килиш мумкинки, қизил қон таначалари морфологиясини билмасдан, қон касаллигига ташхис қўйиш, анемияларни қиёсий ташхисини ўтказиш мумкин эмас. Шунинг учун эритроцитлар морфологияси аниқ кўрсатилмаган бўлса, қон тахлили нотўлиқ ҳисобланади.

                       

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Агзамходжаев Т.С., Хайдаров М.Б., Исмаилова М.У., Толипов М.Г. Бабаниязов К.К.Клиник лаборатор ташхислаш ва текширув усуллари ”, Ўқув қўлланма, Тошкент, 2016 й.
  2. Арипов А.Н., Фесенко Л.М., Арипов О.А., Исмоилова Н.И. Клиник лаборатор диагностика бўйича қўлланма, Тошкент, 2006 й.
Раздел: Статьи на образовательную тематику
Скачивая материал, я соглашаюсь с условиями публичной оферты.
  Скачать статью (23.64 kB)
Автор:
ассистент Самаркандского государственного медицинского университета
Соавтор: Шовқиева Шаҳноза Комилжон қизи
студентка Самаркандского государственного медицинского университета
Дата публикации: 03.10.2024
© При использовании материала ссылка на автора и сайт обязательна!
  Получить выходные данные
  Внести правки в свой материал

 Выходные данные (библиографическая ссылка):

Якубова Д. М. ЭРИТРОЦИТЛАР МОРФОЛОГИЯСИ // Международный каталог для учителей, преподавателей и студентов «Конспекты уроков» // URL: https://xn----dtbhtbbrhebfpirq0k.xn--p1ai/other/articles/file/124384-eritrotsitlar-morfologiyasi (дата обращения: 22.12.2024)
  Скачать сертификат о публикации
  Скачать сертификат соавтора
  Заказать рецензию на публикацию